date

Мбаппе: Арда Гюлернинг муваффақиятлари мени ҳайрон қолдирмади

Мбаппе: Арда Гюлернинг муваффақиятлари мени ҳайрон қолдирмади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Арда Гюлернинг ўйинлари ҳақида фикр билдирди. 20 ёшли ярим ҳимоячи Хаби Алонсо қўл остида "Қироллик клуби" таркибидаги асосий футболчилардан бирига айланди.

Жорий мавсумда Мбаппе томонидан урилган голларнинг аксарияти айнан ёш турк футболчисининг узатмаларидан сўнг амалга ошди. "Гюлернинг муваффақиятлари мени ҳайратга солмайди.

У жуда истеъдодли ва ёш бўлишига қарамай, жамоага катта фойда келтирмоқда. Бу мавсумда Арда ўз ёши учун ажойиб ўйинларни намойиш этмоқда.

"Сантьяго Бернабеу" мухлислари унинг тўп билан қилаётган мўъжизаларидан завқ олишмоқда. Мен фақат унинг шундай давом этишини истайман.

У билан бирга ўйнашдан хурсандман", – дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Madrid Universal. Арда Гюлер жорий мавсумда 13 ўйинда майдонга тушиб, учта гол уриб, бешта голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе: Арда Гюлернинг муваффақиятлари мени ҳайрон қолдирмади