
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду билан таққослашлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Яқинда француз футболчиси ўтган мавсум учун Европа "Олтин бутса" мукофотини қўлга киритди.
Жорий мавсумда эса у янада ҳайратланарли натижаларни қайд этмоқда – барча мусобақаларда 13 учрашувда 16 та гол урди. "Мен Роналдунинг ютуқларини ортда қолдиришим мумкинми?
Бу саволга қандай жавоб беришни билмайман. Ҳамма билади, Криштиану Мадридда мезон, у биринчи рақам.
Мен бу ерда бор-йўғи бир ярим йилдан бери ўйнаяпман, у эса бу клубда тўққиз йил фаолият олиб борган. Ўзимни у билан таққослай олмайман, мен ўз йўлимни босиб ўтаяпман.
Албатта, Роналдунинг номи билан таққосланиш – бу катта шараф. Аммо мен фақат ўз йўлимни яратиш ва жамоамга барча мумкин бўлган совринларни қўлга киритишда ёрдам бериш ҳақида ўйлаяпман", – дейди Мбаппе "The Touchline" нашрига берган интервьюсида.
Шанба куни "Реал" Ла Лига доирасида ўз майдонида "Валенсия" билан баҳс олиб боради.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.