
Испаниянинг "Барселона" жамоаси узоқ танаффусдан сўнг илк машғулотини "Камп Ноу" стадионида ўтказади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
2022-йилдан бери стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётган эди ва жамоа уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказиб келаётганди. Таъмирлаш ишлари ҳали тўлиқ якунланмаган бўлса-да, "Барселона" энди бу стадионда ўйин ўтказишга рухсат олди.
Ҳозирги кунда стадионга 26 минг томошабин сиғими билан ўйин ўтказишга лицензия берилган. Клуб раҳбарияти бу лимитни 45 мингга оширишни кутмоқда.
Жамоанинг 7-ноябрга режалаштирилган машғулоти мухлислар учун очиқ бўлади. Чипталар нархи клуб аъзолари учун 5 евро, бошқа томошабинлар учун эса 10 евро қилиб белгиланган.
Машғулотдан тушган барча маблағ хайрия мақсадларига йўналтирилади.
Барселона яна Камп Ноуга қайтди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар