
Ла Лиганинг 11-турида "Хетафе" ўз уйида "Жирона"ни қабул қилди. Учрашувнинг 73-дақиқасигача жамоалар ўртасида муҳим вазиятлар кузатилмади.
Аммо Луис Милянгинг жарима майдонига узатган тўпи Марио Мартин томонидан бош билан дарвозага йўлланиб, ҳисобни очди (1:0). Шундан сўнг ўйин очиқ тус олди.
Қарши ҳужум чоғида Владислав Ванатнинг зарбасини "Хетафе" дарвозабони ажойиб тарзда қайтаришга муваффақ бўлди. Учрашув якунланиб борар экан, Алекс Санкриснинг узатмасидан сўнг Борха Майоралдан аниқ зарба кузатилди ва ҳисоб 2:0 бўлди.
"Жирона" фақат ўз шараф голи билан кифояланди: Ванат жарима майдонида қўпол тўхтатилди ва Кристиан Стуани пенальтини аниқ амалга оширди (2:1). Ушбу ғалаба "Хетафе"ни турнир жадвалида олтинчи ўринга олиб чиқди, "Жирона" эса охирги ўринни бўлишишда давом этмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.