
Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Конор Галлагер "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар рўйхатида қолмоқда. "Қизил иблислар" ёзги трансфер ойнасида "Челси" тарбияланувчисини қўлга киритишга уринишган эди.
Бироқ "Атлетико" футболчини қўйиб юборишга тайёр эмас эди. Ҳозирда Галлагер Мадрид клубининг асосий таркибида камдан-кам майдонга тушмоқда.
Шу сабабли унинг Англияга қайтиши январ ойида амалга ошиши мумкин. Машҳур журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" 25 ёшли футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олишни жиддий кўриб чиқмоқда.
Бу трансфернинг амалга ошиши "Атлетико"нинг талабларига боғлиқ бўлади. Трансфермарк портали маълумотларига кўра, Конор Галлагернинг трансфер қиймати 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.