date
views 404

Миржалол Қосимов жамоасининг бугунги ғалабаси ҳақида нималар деди?

Миржалол Қосимов жамоасининг бугунги ғалабаси ҳақида нималар деди?
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Хоразм" - ОКМК (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин яхши таассурот қолдирди. Биз учун жуда-жуда қийин ўйин бўлди. Учрашувдан олдин рақибни менсимай майдонга тушиш тўғримаслигини уқтиргандим. Бу руҳият билан боғлиқми билмайман. "Арсенал" Чемпионлар лигасида қанақа ўйнади-ю, АПЛда дуранг ўйнаб қўйди. Ҳар бир баҳсга тайёр бўлиш шарт. Рақибни танлаш керак эмас.

Аввало биз мухлислар учун ўйнаймиз, стадионга келганлар ўз жамоасининг ўйинидан завқ олиб уйига қайтиши керак. "Динамо" билан учрашув биринчи таймида яхши ўйнай олмадик деб ўйлагандим. Аслида бугунги баҳсга руҳан тайёр бўла олмаган эканмиз. Футболда охирги сониягача ўйнаш шарт.

"Хоразм"ни яхши ўрганиб чиққандик, тўп билан муомала қилишда устунликка эриша оладиган жамоа. Бугун ўйинимиз яхши чиқмади, "Мерседес Бенз"да ҳам битта деталь ишдан чиқса бу "Мерседес Бенз" бўлмай қолади. Битта эсда қоларли вазият охирги 10-15 дақиқалик ва ғалаба голи.

Мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз, насиб қилса кейинги баҳсларда бундан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз", - деди Миржалол Қосимов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт