Google Chrome рухсатсиз 4 ГБ ҳажмли AI моделини юкламоқда

Google Chrome браузери фойдаланувчиларнинг розилигисиз ҳамда огоҳлантиришсиз уларнинг қурилмаларига 4 GB ҳажмдаги Gemini Нано сунъий интеллект моделини юклаб олишни бошлади. Thatprivacyguy.com хабарига кўра, фойдаланувчи мазкур моделни ўчириб ташлаган тақдирда ҳам браузер уни автоматик равишда қайта юклаб олади ва жараённи фақат корпоратив бошқарув воситалари ёрдамида тўхтатиш мумкин.
Google Chrome браузери фойдаланувчиларнинг розилигисиз уларнинг қурилмаларига 4 ГБ ҳажмдаги Gemini Нано сунъий интеллект моделини юклаб олишни бошлади. Ушбу жараён ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва рад этиш имкониятисиз амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Thatprivacyguy.com хабар беради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, фойдаланувчи ушбу моделни ўчириб ташлаган тақдирда ҳам, браузер уни автоматик равишда қайта юклаб олади. Фақатгина корпоратив бошқарув воситаларидан фойдаланган ҳолда ушбу жараённи тўхтатиш имкони мавжуд.
Тадқиқотчилар ушбу ҳолатни нафақат ҳуқуқий, балки экологик жиҳатдан ҳам таҳлил қилишди. Миллиардлаб қурилмаларга бундай ҳажмдаги маълумотларнинг юкланиши ва сақланиши глобал миқёсда энергия сарфини кескин ошириб, иқлимга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.































Изоҳлар 0
…