date

Янги авлод BMW X5 G65: дизайн ва техник имкониятлар

Yangi avlod BMW X5 G65: dizayn va texnik imkoniyatlar

Аутоҳоме нашри хабарига кўра, янги авлод BMW X5 (G65) кроссовери 2026-йилнинг август ойида конвеердан чиқишни бошлайди. Дастлабки босқичда Х5 40 хДриве ва Х5 40д хДриве модификациялари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Хитой бозори учун мўлжалланган узайтирилган Г78 индекси остидаги версия эса 2027-йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги модел BMW Неуе Классе услубидаги замонавий дизайн ечимларига эга бўлади. Автомобил янгиланган CЛАР платформаси негизида қурилиб, унинг узунлиги қарийб 4994 мм, ғилдирак базаси эса 3035 мм ни ташкил этади. Харидорларга кузов рангларининг кенг палитраси, жумладан, оқ, қора, кулранг, яшил ва кўк рангларнинг турли туслари тақдим этилади.

BMW муҳандислари модел учун беш хил турдаги куч қурилмасини тайёрламоқда: бензинли, дизелли, плагин-гибрид, тўлиқ электр ва водород ёқилғисида ишлайдиган двигателлар. Бензинли версия 400 от кучига эга 3,0 литрли мотор ва 17 от кучли 48 вольтли «юмшоқ» гибрид тизими билан жиҳозланади.

Гибрид модификациялар ҳам сезиларли даражада янгиланади. Х5 50е версияси 313 от кучли бензинли двигател ва 197 от кучли электромотор билан таъминланса, янада қудратлироқ Х5 М60е модели 425 от кучига эга мотор ва ўша электромотор комбинациясида ишлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Янги авлод BMW X5 G65: дизайн ва техник имкониятлар