
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябр куни Янги Тошкентда янги футбол стадиони қурилишига старт берди. Давлат раҳбари стадион пойдеворига капсула қўйди.
“Бугун қўйилаётган пойдевор – эртанги ғалабаларимизнинг асоси”, – деди Президент Мирзиёев. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Ушбу стадион Осиёдаги энг замонавий иншоотлардан бири бўлиб, яшил энергия асосида ишлайди ва ақлли технологиялар билан жиҳозланади. Президентнинг таъкидлашича, 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда U-20 футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Турнирнинг финал ва ярим финал ўйинлари камида 50 минг томошабинга мўлжалланган стадионда бўлиб ўтиши керак. Шу сабабли, Янги Тошкентда FIFA талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган стадион қурилиши режалаштирилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.