
Челси Англия Лигаси Кубоги чорак финалида Кардиффни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Мезбонлар биринчи бўлимда ҳимояда мустаҳкам ўйнаб, ҳужумларга имконият бермасликка ҳаракат қилишди.
Кардифф Сити фаол прессинг билан Челсининг ҳужумларини чеклаб қўйди. Шу боисдан биринчи бўлим нурсиз дуранг билан якунланди.
Иккинчи бўлимда Челси ҳужумларни тезлаштириб, вертикал ўйин услубини қўллади. Натижада, Алехандро Гарначо қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очди.
Бироқ, мезбонлар ҳам қарши ҳужумда фаол бўлиб, Тернбуллнинг аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқадан кейин ўйин тақдири ҳал бўлди: Педро Нетонинг голи Челсини яна олдинга олиб чиқди, Гарначо эса ўзининг иккинчи голи билан ўйиндаги барча интриганинг тугашига сабаб бўлди.
Якунда Челси учрашувни бемалол ўз фойдасига якунлади ва ярим финалга йўл олди.
Англия лига кубоги. Чоракфинал
Кардифф — Челси 1:3
Голлар: Тернбулл 75 – Гарначо 57, 90+3, Нету 82
Кардифф – Тротт, Наг (Фиш, 90), Лавлор, Чемберс, Баган, Уинтли, Тернбулл, Колвилл (Робертсон, 75), Дэвис (Уиллок, 56), Эшфорд, Робинсон (Салеч, 56)
Челси – Йоргенсен, Ачеампонг (Чалоба, 84), Тосин, Бадиашиле, Хато, Кайседо, Андрей Сантос, Жорж (Гарначо, 46), Буонанотте (Густо, 66), Гиттенс (Нету, 66), Гиу (Жоао Педро, 46)
Огоҳлантиришлар: Дэвис 16, Чемберс 27 – Кайседо 45
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.