date

Ўзбекистонда “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари бошланади

Ўзбекистонда “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари бошланади

Ўзбекистон президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 2025 йил 20 декабрдан 2026 йил 10 январга қадар мамлакат бўйлаб кенг кўламли “Долзарб 20 кунлик” тозалик акциялари ўтказилишини маълум қилди. Ушбу ташаббус Янги йил байрами арафасида атроф-муҳитни янада озода сақлаш ва экологик вазиятни яхшилашга қаратилган.

Маълум қилинишича, тадбирлар доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида махсус республика ишчи штаби ташкил этилган. Белгиланган муддат давомида санитар тозалаш хизматлари томонидан шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари қаттиқ маиший чиқиндилардан мунтазам равишда тозаланади.

Айниқса, маҳаллаларда санитария талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Байрам кунлари чиқиндиларнинг тўпланиб қолишининг олдини олиш, шунингдек, режадан ташқари навбатчилик асосида чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш чоралари кўрилиши таъкидланган.

Ташаббуснинг асосий мақсади аҳолининг Янги йилни кўтаринки кайфиятда қарши олиши учун қулай шароит яратиш, шаҳар ва қишлоқларнинг обод кўринишини таъминлаш ҳамда табиатни асрашга умумий ҳисса қўшишдан иборат. Шу билан бирга, фуқароларга чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, атроф-муҳитга масъулият билан муносабатда бўлиш зарурлиги яна бир бор эслатилди.

Мутахассислар фикрича, бундай оммавий тозалик тадбирлари нафақат байрам олдидан озодаликни таъминлайди, балки жамиятда экологик маданиятни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари бошланади