
«Ливерпуль»нинг чемпионлик паради пайтида оломонни автомобил уриб кетгани бўйича суд ҳукми эълон қилинди. ESPN хабарига кўра, айбланувчи 21 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ҳодиса май ойи охирида, клуб чемпионатдаги ғалабасини нишонлаётган мухлислар орасига автомобил кириб кетган вақтда содир бўлган. Полиция қисқа фурсатда гумондорнинг шахсини аниқлади: у 53 ёшли Буюк Британия фуқароси экани маълум бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари эса воқеа террорчилик билан боғлиқ эмаслигини дарҳол таъкидлади. Сентябрь ойидаги суд мажлисларида Қироллик денгиз пиёдалари корпусининг собиқ ҳарбий хизматчиси Пол Дойл айбловларнинг барчасини рад этган.
Бироқ ноябрда у позициясини ўзгартириб, содир этилган иш бўйича жавобгарликни тан олди. Автомобил уриб кетиши оқибатида 134 киши жароҳат олган.
Шунга қарамай, айблов 29 нафар жабрланувчига тааллуқли эпизодлар бўйича илгари сурилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.