
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ФИФАнинг «Йилнинг энг яхши мураббийи» номинацияси учун ўзига хос уч номзодни танлади. Анчелотти биринчи ўринга ПСЖ бош мураббийи Луис Энрикени, иккинчи ўринга «Барселона» устози Ханс-Дитер Фликни, учинчи ўринга эса Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агиррени қўйди.
Якунда ушбу номинацияда ғолиб Луис Энрике бўлди. Унинг номзодини Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ҳам қўллаб-қувватлаган.
Анчелотти Мадриднинг «Реал» клубини тарк этганидан сўнг Бразилия терма жамоасини бошқара бошлади ва жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Тақдирлаш маросими Қатарда бўлиб ўтди.
2025 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида ПСЖ ҳужумчиси, «Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембеле эътироф этилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.