date

Анчелотти энг зўрлар учлигини эълон қилди: Рафиня Мбаппедан юқори


ФИФА The Best соврини бўйича овоз бериш натижаларини эълон қилди. 2025 йилнинг энг яхши футболчиси мукофотини Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритди.

Madrid Xtra хабарига кўра, сўровномада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида қатнашган Карло Анчелоттининг шахсий рейтингида ҳам Дембеле биринчи ўринни эгаллади. Италиялик мутахассис иккинчи поғонага бразилиялик Рафиня Диасни жойлаштирди, у билан Мадриднинг Реал клубида бирга ишлаган Килиан Мбаппени эса учинчи ўринга қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти жорий йил июн ойида Реални тарк этиб, Бразилия терма жамоаси бошқарувини қабул қилган. У “қироллик клуби”да тўрт йил давомида бош мураббий бўлиб ишлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти энг зўрлар учлигини эълон қилди: Рафиня Мбаппедан юқори