date

Элдор Шомуродов ФИФА сўровномасида ўз танловини эълон қилди

Элдор Шомуродов ФИФА сўровномасида ўз танловини эълон қилди

ФИФАнинг расмий сайтида 2025 йилнинг энг яхши мураббийи номинацияси бўйича футболчиларнинг шахсий овозлари очиқланди. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон миллий жамоаси сардори ва «Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг танлови ҳам эълон қилинди.

Ўзбек футболининг етакчи вакили ўзининг топ-3 рўйхатини шакллантиришда жорий мавсумда энг барқарор ва самарали натижалар қайд этган мутахассисларга устуворлик берган. Шомуродов биринчи ўринга «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикени муносиб деб топди.

Иккинчи поғонага «Барселона»ни янги босқичга олиб чиқган Ҳанс-Дитер Флик жойлаштирилган бўлса, учинчи ўринга «Челси» билан қисқа вақт ичида жиддий ўйин услубини шакллантира олган Энцо Мареска қўйилди.

Элдор Шомуродовнинг ушбу танлови мутахассислар ва мухлислар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Чунки у овоз беришда нафақат номга, балки амалий натижаларга эътибор қаратганини кўрсатди.

Эслатиб ўтиш жоиз, Луис Энрике 2024/25 йилги мавсумда «ПСЖ» билан ҳақиқий трофейлар марафонини амалга оширди. Парижликлар унинг қўл остида Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди, Франция чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубокни қўлга киритди. Шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига чиқди ва УЕФА Суперкубогида ҳам ғалабани байрам қилди.

Шомуродовнинг ФИФА овозида айнан Луис Энрикени биринчи ўринга қўйиши — бу мураббийнинг халқаро майдондаги меҳнати ва натижаларига берилган яна бир юксак баҳодир. Бу ҳолат ўзбек футболчиси ҳам жаҳон футболидаги жараёнларни диққат билан кузатиб бораётганини яққол намоён этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов ФИФА сўровномасида ўз танловини эълон қилди