date

Тошкентлик Исмоил Аҳмедхўжаев «Дубай 24 соат» пойгасида

Тошкентлик Исмоил Аҳмедхўжаев «Дубай 24 соат» пойгасида

Ўзбекистон автоспорти тарихида муҳим ва қувонарли воқеа рўй бермоқда. 21 ёшли тошкентлик пойгачи Исмоил Аҳмедхўжаев 2026 йилнинг 17–18 январ кунлари бўлиб ўтадиган нуфузли «Дубай 24 соат» автомарафонида иштирок этади. Бу ҳақда Rossa бренди асосчиси ва таниқли автоспортчи Роман Русинов расман маълум қилди.

Маълум қилинишича, Исмоил Rossa Racing жамоаси таркибида стартга чиқади ва шу орқали Ўзбекистондан чиққан илк пойгачи сифатида Дубайдаги суткалик чидамлилик пойгасида қатнашади. Русиновнинг таъкидлашича, бу нафақат Исмоилнинг шахсий ютуғи, балки мамлакатимизда автоспортни ривожлантириш ва ёшлар орасида оммалаштириш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Пойгачи нуфузли мусобақада Rossa LM GT русумли тезкор ва замонавий суперкарни бошқаради. Исмоил ушбу автомобилни тажрибали спортчилар — Роман Русинов, Амна Ал-Кубайси ҳамда Вячеслав Гутак билан навбатма-навбат ҳайдайди. Жамоа аъзоларининг уйғунлиги ва тажрибаси юқори натижа қайд этишга умид уйғотмоқда.

«Дубай 24 соат» пойгаси — дунёдаги энг машҳур чидамлилик мусобақаларидан бири бўлиб, Dubai Autodrome трассасида ўтказилади. Пойга тўлиқ 24 соат давом этади ва унда энг катта масофани босиб ўтган жамоа ғолиб деб топилади. Мусобақада профессионал спортчилар билан бир қаторда ҳаваскор жамоалар ҳам иштирок этади, бу эса рақобатни янада қизиқарли қилади.

Мутахассислар фикрича, Исмоил Аҳмедхўжаевнинг ушбу стартда қатнашиши Ўзбекистон автоспорти учун янги саҳифа очиши, ёш пойгачиларга илҳом манбаи бўлиши мумкин. Мухлислар эса юртимиз вакилидан муносиб иштирок ва муносиб натижа кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тошкентлик Исмоил Аҳмедхўжаев «Дубай 24 соат» пойгасида