date

Transfermarkt янгилади: Шомуродов барқарор, Файзуллаев ва Алиқулов пасайди

Transfermarkt янгилади: Шомуродов барқарор, Файзуллаев ва Алиқулов пасайди

Кеча Transfermarkt портали Туркия чемпионатида тўп сураётган футболчиларнинг янгиланган трансфер қийматларини эълон қилди. Рўйхатда ўзбекистонлик легионерлар ҳам бор ва улар бўйича рақамлар мухлисларда турли фикрлар уйғотмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов майдонда барқарор ва ишончли ўйин кўрсатаётганига қарамасдан, унинг бозор баҳоси ўзгаришсиз қолди. Ҳужумчининг жорий трансфер қиймати ҳозир ҳам 5 миллион евро этиб белгиланмоқда. Мутахассислар бу ҳолатни Элдорнинг тажрибаси ва барқарор ўйини сақланиб қолгани билан изоҳламоқда.

Бироқ Туркия чемпионатида ҳаракат қилаётган қолган икки нафар ҳамюртимиз учун янгилик унчалик қувончли бўлмади. Ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевнинг нархи 1 миллион еврога пасайтирилди. Натижада у ҳозир 7 миллион евро деб баҳоланмоқда. Бу камайишга қарамасдан, у ҳамон ўз позициясида энг истиқболли футболчилар қаторида қолмоқда.

Ҳимоячи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳам трансфер қиймати бироз тушди. Унинг баҳоси 0,2 миллион еврога арзонлаб, айни пайтда 1,5 миллион еврони ташкил этмоқда. Мутахассислар бунга жамоавий натижалар ва рақобат даражаси таъсир қилган бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Қисқача айтганда, рақамлар ўзгариши мумкин, аммо майдондаги меҳнат ҳамон энг асосий кўрсаткич. Мавсум давомида яхши ўйинлар бўлса, баҳолар яна ўсиши — гап эмас. Мухлислар эса ҳамюртимиздан янада кучли ўйинлар кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Transfermarkt янгилади: Шомуродов барқарор, Файзуллаев ва Алиқулов пасайди