date

Шавкат Мирзиёев Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифи доирасида 19 декабр куни Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири Рёсэй Аказава билан учрашув ўтказди. Мулоқотда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда давлат раҳбари Япониянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан тўғри инвестициялари жадал ўсиб бораётганини қайд этди. Маълум қилинишича, сўнгги йилларда қўшма корхоналар сони 10 баравар ошган, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 20 миллиард доллардан зиёд бўлган.

Томонлар савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, муқобил энергетика, карбонсизлантириш, ўта муҳим хомашё каби йўналишларда саноат кооперациясини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.

Қўшма дастур ва лойиҳаларни тизимли илгари суриш учун вазирлар даражасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузиш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти JETRO ва МДҲ мамлакатлари билан савдо бўйича ассоциацияси ROTOBO фаол иштирокида ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилгани билдирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири билан учрашди