
Чоршанба оқшомида ПСЖ ва «Фламенго» Қитъалараро кубок финалида тўқнаш келди. Асосий вақт якунида ғолиб аниқланмагани боис баҳс қўшимча бўлимларга кўчди.
Биринчи бўлимда француз жамоаси сафида Хвича Кваратсхелия ҳисобни очди. Танаффусдан кейин эса «Фламенго» футболчиси Жоржиньо Матвей Сафонов қўриқлаётган дарвозага пенальти тепиб, мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим якунида ҳакам 1:1 ҳисобида финал ҳуштагини чалди ва ўйин қўшимча вақтга ўтди. 15 дақиқадан иборат икки бўлимли қўшимча вақтнинг биринчи қисми аллақачон бошланган.
Қайд этиш жоиз, Матвей Сафонов ПСЖ сафида кетма-кет тўртинчи учрашувини ўтказмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.