
Рома трансфер бозоридаги ишини давом эттириб, ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Рим клуби Атлетико ҳужумчиси Жякомо Распадори номзодини ҳам диққат билан ўрганмоқда.
Журналист Альфредо Педулланинг хабар беришича, Рома нафақат Манчестер Юнайтед форварди Жошуа Зиркзее, балки 25 ёшли италиялик футболчи вариантини ҳам кўриб чиқяпти. Таъкидланишича, клуб аллақачон Распадорининг вакиллари билан алоқа ўрнатган.
Шунингдек, Рома бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини футболчини анчадан бери кузатиб келади ва уни Аталантада ишлаган даврида ҳам жамоасига таклиф этишга уринган. Жорий мавсумда Распадори барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.