date

Тьерри Анри Леандро Троссар ҳақидаги фикрларини билдирди


Лондоннинг «Арсенал» клубида тўп сурган собиқ ҳужумчи Тьерри Анри жамоа вингери Леандро Троссарнинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. «Троссар бу мавсум мени ҳайратга соляптими?

Ҳа ҳам, йўқ ҳам. Мен унинг нималарга қодирлигини биламан.

Бельгия терма жамоасида ишлаган пайтимда ҳам буни кўрганман. Ўшанда у фақат Эден Азар сабаб асосий таркибга киришда қийналарди.

У ҳужумларни жуда яхши якунлайди, икки оёғида ҳам аниқ зарба бера олади. Леандро етарлича ақлли, шунинг учун ундан нима талаб қилинишига яхши тушунади.

У «Арсенал» кўпроқ ҳужумларни ўнг қанот орқали, Сака ўйнайдиган томондан қуришини билади ва унинг вазифаси — узоқ устун томонида тез-тез очилиб туриш», — дея Анрининг сўзларини инглиз ОАВ келтиради. Троссар жорий мавсумдаги 18 ўйинда 6 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тьерри Анри Леандро Троссар ҳақидаги фикрларини билдирди