date

«Бавария» Упамекано билан янги шартнома борасида келиша олмади

«Бавария» Упамекано билан янги шартнома борасида келиша олмади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги шартнома бўйича ҳануз якуний келишувга эришгани йўқ. Бу ҳақда журналист Максимилиан Коҳ хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, музокараларда икки асосий масала муҳокама қилинмоқда: янги битимнинг амал қилиш муддати ҳамда уни муддатидан олдин бекор қилиш шартлари. Томонлар футболчи жамоада 2030 йилгача қоладими ёки 2031 йилгача — шу борада бир тўхтамга келишга уринмоқда. Шунингдек, шартномани эрта бекор қилиш банди 2027 йилдан (ўйинчи истаги) ёки 2028 йилдан (клуб истаги) кучга кириши мумкин.

Молиявий жиҳатлар эса деярли келишилган: Упамекано йилига 20 миллион евро маош олиши ва шунча миқдорда имзо бонуси берилиши кўзда тутилган. Музокаралар бир ойга чўзилганига қарамай, ҳимоячининг клубда қолиш эҳтимоли юқори экани айтилмоқда.

Жорий мавсумда 27 ёшли француз футболчи 24 ўйинда майдонга тушди, 1 гол урди, 1 ассист қайд этди ва 7 марта огоҳлантириш олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Упамекано билан янги шартнома борасида келиша олмади