date

Консейсау Роналду Португалия терма жамоасига ҳали ҳам зарур деди

Консейсау Роналду Португалия терма жамоасига ҳали ҳам зарур деди

“Ювентус” вингери Франсишку Консейсау Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси учун қай даражада муҳим экани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

40 ёшли “Ал-Наср” ҳужумчиси саралаш учрашувларида беш бор гол уриб, Португалияга 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўл олишда катта ҳисса қўшди.

Консейсау “Португалия Роналду бўлмаса яхшироқ ўйнайди” деган гапларга муносабат билдириб, ҳар кимнинг ўз қараши бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ у Роналду жамоа учун қилган ва ҳозир ҳам қилаётган ишлари билан беқиёс қийматга эга эканини қайд этди.

“Фактларни инкор этиб бўлмайди. Агар у мунтазам гол уришда давом этса, жамоага шубҳасиз улкан фойда келтиради”, — дея Консейсау сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия 2026 йилги ЖЧда Ўзбекистон ва Колумбия билан бир гуруҳда ўйнайди. Гуруҳдаги учинчи рақиб плей-офф натижаларига кўра аниқланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Консейсау Роналду Португалия терма жамоасига ҳали ҳам зарур деди