date

Луис Энрике ПСЖ «Осер»га қарши кўпроқ гол уриши керак эди

Луис Энрике ПСЖ «Осер»га қарши кўпроқ гол уриши керак эди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Лига 1нинг 19-турида «Осер»га қарши ўйинда жамоаси 1:0 ҳисобидан кўпроғига лойиқ бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Парижликлар сафарда минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Брэдли Баркола бўлди.

«Ҳисоб атиги 1:0, аммо менимча, биз бундан ҳам кўпроғига лойиқ эдик. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш нақадар қийинлигини биламиз», — дея Энрикенинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.

Мутахассис сафарда ўйнаш доим оғир кечишини, шу билан бирга парижликларнинг вазифаси «Ланс»га босим ўтказиш бўлганини ҳам қўшиб ўтди.

Ушбу натижадан кейин ПСЖ турнир жадвалида вақтинча пешқадамликни эгаллади. Бироқ «Ланс» сафарда «Марсел»ни мағлуб этса, парижликлар яна етакчиликни бой бериши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике ПСЖ «Осер»га қарши кўпроқ гол уриши керак эди