Роналду фаолиятини якунлаш муддатини белгилаб олди

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду қачон футболни тарк этиши борасида қарорга яқин. Журналист Бен Жейкобс берган маълумотларга кўра, португалиялик юлдуз 2027 йил ёзида амалдаги шартномаси тугагач Саудия клубидан кетишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, айнан ўша пайтда Роналду катта эҳтимол билан профессионал фаолиятига ҳам нуқта қўяди. 5 карра “Олтин тўп” соҳиби бўлган футболчи 2027 йилга келиб 42 ёшда бўлади.
Роналду “Ал-Наср” сафида 2023 йил бошидан бери тўп суради. Ҳозирда 40 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида 16 ўйинда 16 гол уриб, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг