date

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида сафarda “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Беллашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди.

Ушбу мағлубият Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи омадсизлик бўлди. 4 очко жамғарган “Шанхай Шенхуа” турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда, 11 очкога эга “Хиросима” эса 3-поғонага жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди