date

Ратклифф «Манчестер Юнайтед» машғулот базасига ташриф буюрди

Ратклифф «Манчестер Юнайтед» машғулот базасига ташриф буюрди

«Манчестер Юнайтед» вақтинчалик бош мураббийи Майкл Кэррик Каррингтон машғулот базасида клуб хўжайини Сэр Жим Рэтклифф билан учрашганини маълум қилди. INEOS раҳбари жамоа қароргоҳига ташриф буюриб, собиқ ярим ҳимоячи билан норасмий суҳбат қурган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу учрашув клуб янги доимий мураббий борасида якуний қарор қабул қилиш арафасида юз берди.


Рэтклифф футбол операцияларини ўз назоратига олганидан бери клуб ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Гарчи у мураббийлар штабининг келажаги борасида очиқ ваъдалар бермаган бўлса-да, унинг машғулот базасига ташрифи жиддий ўзгаришлардан дарак бермоқда.

Кэррикнинг сўзларига кўра, учрашув жуда эркин ва дўстона муҳитда ўтган.


«Биз бир пиёла чой устида суҳбатлашдик. Бу шунчаки норасмий учрашув эди ва унинг қўллаб-қувватлашини кўриш ёқимли бўлди.

Клубда барча бўғинлар бир-бири билан чамбарчас боғланган ва мен ҳам ўз вазифамни бажаришга ҳаракат қиляпман», — деди Кэррик «Брентфорд»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Ҳозирда клуб раҳбарияти Каземиро ўрнига янги таянч ярим ҳимоячиси, чап қанот ҳимоячиси ва тажрибали ҳужумчи қидирмоқда. Бироқ янги мураббий тайинланмагунча трансферлар амалга оширилмайди.

Бу янги мутахассисга ўз тактик қарашларига мос таркибни шакллантириш имконини беради.

«Манчестер Юнайтед»нинг асосий мақсади мавсумни кучли бешликда якунлаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишдир. Душанба куни «Брентфорд» устидан қозониладиган ғалаба жамоанинг турнир жадвалидаги мавқеини мустаҳкамлайди ва «Ливерпуль»га қарши бўладиган муҳим баҳс олдидан қўшимча ишонч бағишлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ратклифф «Манчестер Юнайтед» машғулот базасига ташриф буюрди