Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида яна очкосиз қолди. Хитой клуби сафарда Япониянинг “Санфречче Хиросима” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу мағлубият “Шанхай Шенхуа” учун мусобақадаги учинчи кетма-кет ютқазиш бўлди.
Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг