date

Карпин Головинга берган маслаҳатларини ҳазил деб атади

Карпин Головинга берган маслаҳатларини ҳазил деб атади

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин «Реал»га қарши ўйин олдидан ундан маслаҳат олгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 20-январ куни «Монако» Чемпионлар лигасида Мадридда «Реал»га 1:6 ҳисобида мағлуб бўлган. Учрашув арафасида Карпин россиялик футболчи билан тушган суратни жойлаб, Головинга бир нечта «маслаҳат» берганини айтганди.

Карпиннинг таъкидлашича, у айтган «маслаҳатлар» жиддий кўрсатма эмас, кўпроқ ҳазил ва киноядан иборат бўлган. «Головиннинг ўйинини стадионда кўрдим, афсуски, натижа омадсиз бўлди. Маслаҳатларим — ҳазил ва истеҳзо. Мен унга нима ҳам дей олардим? Бунинг учун мураббий бор», — дейди Карпин.

Головин жорий мавсумда Франция 1-лигасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карпин Головинга берган маслаҳатларини ҳазил деб атади