date

«Аугсбург» мухлислари Кейн устидан енгил киноя қилди

«Аугсбург» мухлислари Кейн устидан енгил киноя қилди

Германиянинг «Аугсбург» жамоаси Мюнхеннинг «Бавария»сини мағлуб этиб, рақибига жорий мавсумдаги илк мағлубиятни тақдим этди. Бу ғалаба мезбонлар мухлислари учун алоҳида қувонч бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда «Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн кутилган даражада кўрина олмади: инглиз юлдузининг суст ўйини «Аугсбург» ишқибозлари орасида беозор ҳазилларга сабаб бўлди. Хусусан, мухлислар чатларидан бирида шундай суҳбат юз берди.

— «Қачон келасиз?» — деб сўради клуб ишқибозларидан бири дўстидан.

— «Билмайман, ўзимни дарвоза олдидаги ўша йигитдек ҳис қилаяпман — умуман йўқман», — дея жавоб қайтарди у ва Кейннинг суратин илова қилди.

Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Аугсбург» мухлислари Кейн устидан енгил киноя қилди