«Аугсбург» мухлислари Кейнни ҳазил билан нишонга олди

Германиянинг «Аугсбург» клуби Мюнхеннинг «Бавария»сини мағлуб этиб, рақибига мавсумдаги илк мағлубиятни тақдим этди. Бу ғалаба «Аугсбург» мухлислари учун чинакам қувонч бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда «Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн кутилган даражада кўринмади: инглиз юлдузи sust ўйин ўтказди ва шу сабаб мухлислар орасида беозор ҳазиллар мавзусига айланди. «Аугсбург» фанатларининг чатларидан бирида ҳам шундай кулгили суҳбат кузатилди.
— «Қачон келасиз?» — деб сўради мухлис дўстидан.
— «Билмайман, ўзимни дарвоза олдида турган ўша йигитдек ҳис қиляпман, ҳеч нарсага ярамайапман», — дея жавоб берди у ва постга Кейннинг суратни илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг