"Redmi Wатч 6" ақлли соатлари глобал бозорга чиқди

Хитойдаги релиздан ярим йил ўтиб, "Redmi Wатч 6" ва "Redmi Wатч 6 NFC" ақлли соатлари глобал бозорга чиқмоқда. Қурилмалар компаниянинг расмий сайти глобал версиясида пайдо бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бу "Xiaomi" компанияси "Redmi Wатч 5" моделини бир нечта бозорларда алмаштиришни режалаштираётганини кўрсатади.
Иккала версия ҳам қора ва кумуш рангларда таклиф этилади. Оддий версияда кўк ранг варианти ҳам мавжуд бўлиб, у NFC версиясида бўлмайди.
Соат корпуси алюминий қотишмасидан тайёрланган.
Аккумулятор сиғими 550 mA/соатни ташкил этади. "Xiaomi" маълумотларига кўра, тўлиқ қувват 24 кунлик автоном ишлашга етади.
Қурилмалар GPS ва Bluetooth 5.4 технологияларини қўллаб-қувватлайди.
Соат 2,07 дюймли AMOLED дисплейга эга бўлиб, унинг ўлчамлари 432х514 пикселни ташкил қилади. Экран янгиланиш тезлиги 60 Гс ва ёрқинлиги 2000 нитгача етади.
Дастурий таъминот сифатида HyperOS 3 ишлатилади ва спорт билан шуғулланувчилар учун 150 дан ортиқ машғулот режими мавжуд. Сотувга чиқиш санаси ва нархлар ҳозирча маълум қилинмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!