Олимлар сунъий ой тупроғида илк бор нўхат ўстирди

1 дақиқа ўқиш200
Олимлар сунъий ой тупроғида илк бор нўхат ўстирди

NASA 2030 йилларда Ойга космонавтларни юборишни режалаштирмоқда. Шу сабабли, космик станцияларда озиқ-овқат етиштириш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Остиндаги Техас университети олимлари сунъий ой тупроғида нўхат ўстириш имкониятини намойиш қилди.

Ой тупроғи, яъни реголит ўсимликлар учун жуда ноқулай муҳит ҳисобланади. Унда органик моддалар йўқ ва заҳарли оғир металлар мавжуд.

Тадқиқотчилар бу муаммони ҳал қилиш учун тупроққа чувалчанг ўғити ва махсус замбуруғларни қўшди.

Тажрибалар шуни кўрсатдики, 75 фоизгача реголит бўлган аралашмада нўхат ҳосилини олиш мумкин. Замбуруғлар ўсимликларга озуқа моддаларини ўзлаштиришга ёрдам беради ва оғир металлар таъсирини камайтиради.

Ҳозирги вақтда олимлар етиштирилган ҳосилнинг хавфсизлигини ўрганмоқда. Агар натижалар ижобий бўлса, келажакда космонавтлар ой тупроғида ўз озиқ-овқатларини етиштириши мумкин бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?