date

Эндрик Лига 1да аср бошидан бери энг ёш тўртинчи хет-трикчи бўлди

Эндрик Лига 1да аср бошидан бери энг ёш тўртинчи хет-трикчи бўлди

Мадриднинг «Реал» клубидан «Лион»га ижара асосида келган ҳужумчи Эндрик «Мец»га қарши ўйинда (5:2) уч гол уриб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик футболчи 11 ва 45-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди, 87-дақиқада эса пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни расмийлаштирди. Madrid Zone хабарига кўра, 19 ёш 188 кунлик Эндрик 21-аср бошидан буён француз Лига 1 тарихида хет-трик урган энг ёш футболчилар рўйхатида тўртинчи ўринга чиқди. Ундан олдинда Жереми Менез (17 ёш 260 кун), Килиан Мбаппе (18 ёш 53 кун) ва Усман Дембеле (18 ёш 296 кун) бор.

Январ бошида «Реал»дан келганидан бери Эндрик «Лион» сафида уч учрашувда 4 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик Лига 1да аср бошидан бери энг ёш тўртинчи хет-трикчи бўлди