date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий мураббийлик қилаётган «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги ўйинда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Шу тариқа «Шанхай Шэньхуа» учун бу турнирдаги учинчи кетма-кет мағлубият қайд этилди.

Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди