Эрон 93 миллион аҳолини икки ойдан бери интернетсиз қолдирди

Эрон ҳудудида сўнгги ойлардаги энг узоқ давом этаётган интернет-локдаун кузатилмоқда. Мамлакатнинг глобал тармоқдан тўлиқ узиб қўйилганига 60 кун тўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Рақамли изоляция жараёни 2026 йил 28 февраль куни ҳукумат томонидан кириш чекланиши билан бошланган эди.

NetBlocks хизмати маълумотларига кўра, блокировка вақти 1416 соатдан ошиб кетган. Гарчи мамлакатда имтиёзли фойдаланувчилар учун махсус уланиш режимлари мавжуд бўлса-да, чекловларнинг умумий кўлами жуда юқори даражада қолмоқда.
Ҳозирда қарийб 93 миллион кишилик аҳолига эга бўлган бутун бир мамлакат дунё тармоғидан деярли узилган ҳолатда яшамоқда. Мутахассислар ушбу ҳолатни сўнгги вақтлардаги энг йирик рақамли узилишлардан бири сифатида баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг