date

Карвахал Александер-Арнолдни захирадан туриб масхара қилди

Карвахал Александер-Арнолдни захирадан туриб масхара қилди

"Реал Мадрид" ва "Реал Бетис" жамоалари ўртасидаги учрашувда кутилмаган воқеа юз берди. Мадридликлар ҳимоячиси Дани Карвахал захира ўриндиғида ўтирган ҳолда жамоадоши Трент Александер-Арнолднинг ҳаракатларини масхара қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Камера объективига тушиб қолган тасвирларда тажрибали ҳимоячининг инглиз футболчиси устидан кулаётгани акс этган. Карвахал айнан Трентнинг ҳимоядаги сусткашлиги ва иш тезлигини танқидий оҳангда кўрсатиб берган.


Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб мухлислар Карвахалнинг бу ҳаракатини жамоадошига нисбатан ҳурматсизлик деб баҳоламоқда.

Ҳозирда Дани Карвахал мураббий Алваро Арбелоа қўл остида камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Унинг майдондаги ўрнини айнан Александер-Арнолд эгаллаган бир пайтда бундай муносабат жамоа ичидаги муҳитга таъсир қилиши мумкин.

"Реал Мадрид" раҳбарияти ёки футболчиларнинг ўзи ҳозирча ушбу видео лавҳа бўйича расмий муносабат билдирмади. Мазкур баҳс дуранг натижа билан якунланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карвахал Александер-Арнолдни захирадан туриб масхара қилди