Россия янги ўта товушли йўловчи самолёти кўринишини тасдиқлади

Россия янги ўта товушли йўловчи самолёти кўринишини тасдиқлади
Қисқача

Россияда янги ўта товушли йўловчи самолётининг ташқи кўриниши тасдиқланди. Унинг бурун қисми ўткир тўғри шаклда бўлиб, анъанавий олд ойналардан фойдаланилмайди. Парвозни бошқариш махсус мониторлар ва датчиклар орқали амалга оширилади. Самолётнинг аэродинамик дизайни такомиллаштирилган бўлиб, йўловчилар учун одатий иллюминаторлар сақланади.

Россияда келажакдаги товушдан тез учар йўловчи самолётининг ташқи кўриниши тасдиқланди. Янги лайнер ўткир тўғри бурун қисмига эга бўлади ва анъанавий олд ойналар билан жиҳозланмайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

GosNIIAS мутахассиси Андрей Поповнинг сўзларига кўра, парвозни бошқариш кабинадан тўғридан-тўғри кўриш орқали эмас, балки махсус мониторлар ва датчиклар ёрдамида амалга оширилади.

Самолёт корпуси аэродинамик жиҳатдан анча такомиллаштирилган шаклда лойиҳалаштирилган. Унинг бурун қисми "Ту-144" ёки "Cонcорде" моделларидаги каби пастга тушмайди.

Шунга қарамай, учувчилар учун ерда ҳаракатланишни назорат қилиш мақсадида йон ойналар сақлаб қолинади. Йўловчилар учун эса одатий иллюминаторлар кўзда тутилган.

Институт маълумотларига кўра, технологияларнинг бир қисми аллақачон яратилган ва махсус стендларда синовдан ўтказилган. Шунингдек, ушбу тизимлар "Як-40" самолёти базасидаги учувчи демонстраторда амалиётда синалган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар