Трампга суиқасд қилишга уринган шахсга айблов қўйилди

АҚШда ўқитувчи бўлиб ишлаган Коул Алленга Президент Дональд Трампга суиқасд қилишга ҳаракат қилганлик айби қўйилди. Бу ҳақда BBC нашри маълум қилди.
Маълумотларга кўра, у шунингдек жиноят содир этишда ўқотар қуролдан фойдаланиш ва оғир жиноятни амалга ошириш мақсадида қуролни штатлар орасида олиб ўтиш каби моддалар бўйича ҳам айбланмоқда. Ушбу айбловлар доирасида унга 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиш жазоси таҳдид солмоқда. Агар суд уни Президентга суиқасд қилишда айбдор деб топса, унга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Ҳозирча Аллен ўзгача айтганда барча айбловларни инкор этмоқда.
Прокуратура берган маълумотларга қараганда, у ҳужумни амалга ошириш мақсадида бир нечта штат ҳудудларини кесиб ўтган. Унинг ёнидан 12 калибрли помпали милтиқ, учта пичоқ ҳамда бошқа қурол-анжомлар аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеа 26 апрелга ўтар кечаси Washington Hilton меҳмонхонасининг банкет залида содир бўлган. 31 ёшли, Калифорнияда истиқомат қилувчи ўқитувчи Аллен меҳмонхонада хона банд қилиб, зал кириш қисмида АҚШ Махфий хизмати ходимига қарата ўқ узган. У воқеа жойининг ўзидаёқ қўлга олинган.
Кейинчалик Трамп ушбу ҳужум Эрон билан боғлиқ эмаслиги эҳтимолини билдирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!