Гави беш ойлик танаффусдан сўнг "Барселона" машғулотларига қайтди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави жароҳатидан тикланиш жараёнида муҳим босқичга етди. Испаниялик футболчи беш ойлик танаффусдан сўнг илк бор жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Жума куни бўлиб ўтган машғулотлар олдидан "Ла Масиа" академияси тарбияланувчисини жамоадошлари анъанавий "шапалоқлар йўлаги" билан кутиб олишди. Бу воқеа клуб базасида кўтаринки кайфиятда ўтди.

Гавининг сафга қайтиши бош мураббий Ханси Флик жамоаси учун ҳам тактик, ҳам руҳий жиҳатдан катта ёрдам бўлиши кутилмоқда. Футболчи узоқ вақт давомида тиззасидан олган оғир жароҳати сабабли майдонга туша олмаётган эди.
Мавсумнинг ҳал қилувчи палласи яқинлашаётган бир вақтда, асосий таркиб ўйинчисининг гуруҳга қўшилиши "Барселона"нинг чемпионлик пойгасидаги имкониятларини оширади. Ҳозирда жамоа "Реал Мадрид" билан қизғин рақобат олиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!