Давид Трезеге Буэнос-Айресда «Ривер Плейт»га раҳбар сифатида қайтди

Туриннинг «Ювентус» клуби ва Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге яна Аргентинага қайтди. У аввалроқ «Ривер Плейт» сафида ҳам тўп суриб, жамоа билан мамлакатнинг иккинчи лигасида чемпионликни қўлга киритган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эндиликда Трезеге Буэнос-Айресдаги клубга майдонга эмас, бошқарув йўналишида қўшилмоқда. «Ривер Плейт» уни бутун раҳбарият иштирокида тақдим этди, бироқ унинг аниқ лавозими ҳозирча расман очиқланмади.
Клуб маълумотига кўра, француз мутахассис стратегик масалалар билан шуғулланади ва «Ривер Плейт»ни институционал даражада ҳам намоён этади.
Эслатиб ўтамиз, Давид Трезеге футболчилик фаолиятини 2015 йилда якунлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг