NASA астронавти Халқаро космик станцияда картошка етиштирди

1 дақиқа ўқиш273
NASA астронавти Халқаро космик станцияда картошка етиштирди

NASA астронавти Дон Петтит Халқаро космик станцияда (XKS) ноодатий тажриба ўтказди. У микрогравитация шароитида картошка етиштирди ва унга "Спудник" деб ном берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бу ном инглизча "спуд" (картошка) ва "Спутник" сўзларининг ўйинидир.

NASA астронавти Халқаро космик станцияда картошка етиштирди

Астронавтнинг таъкидлашича, у "Марслик" фильми ва китоби сюжетидан илҳомланган. Асарда картошка бош қаҳрамонга Марсда омон қолишга ёрдам беради.

Петтит космосда туганак ўзини қандай тутишини текширишга қарор қилди.

Тажриба учун у ёритгичли митти иссиқхона ясади ва картошкани ёпишқоқ тасма ёрдамида қотирди. Сабзавот ичимлик идишида сақланди.

Вазнсизлик ҳолатида унинг новдалари ноодатий тарзда ривожлана бошлади.

Ердагидан фарқли ўлароқ, илдизлар пастга эмас, балки юқорига қараб ўсди. Петтит буни ҳазиллашиб "нотўғри илдизлар" деб атади.

Олимлар картошкани космос учун истиқболли экин сифатида кўришмоқда.

У тўйимли, инжиқ эмас ва Ой, Марс ҳамда узоқ космосда озиқ-овқат етиштириш тизимларини яратишда асқотиши мумкин. «Эҳтимол, бир кун келиб Марсда картошка ўсади.

Унгача биз Ер орбитасида қўлимиздан келганини ўрганамиз», — дея таъкидлади Петтит.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?