date

Симеоне: Хулиан Алварес "Арсенал"га қарши ўйинда майдонга тушади

Симеоне: Хулиан Алварес "Арсенал"га қарши ўйинда майдонга тушади

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси ярим финалида "Арсенал"га қарши ўйинда жароҳат олган Хулиан Алвареснинг ҳолати бўйича маълумот берди. Мадридда 1:1 ҳисобида якунланган дастлабки учрашув охирида аргентиналик ҳужумчи майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Алварес ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида "Арсенал" ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе билан тўқнашувда тўпиғидан жароҳат олди. Бироқ Симеоне ўйиндан кейинги матбуот анжуманида вазият жиддий эмаслигини таъкидлади.

Мураббийнинг сўзларига кўра, Алварес, шунингдек, енгил жароҳат олган Жилиано Симеоне ва Александр Сорлот сешанба куни Лондонда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида иштирок этади. "Уларнинг барчаси сешанба куни майдонга тушишига шубҳам йўқ", деди Симеоне.

"Атлетико" жавоб ўйинидан олдин Испания чемпионатида "Валенсия"га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувда асосий ўйинчиларни ҳимоя қилиш мақсадида таркибда ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне: Хулиан Алварес "Арсенал"га қарши ўйинда майдонга тушади