date

Грегор Кобел Жейдон Санчони "Боруссия Дортмунд"га қайтариш фикрини қўллаб-қувватлади

Грегор Кобел Жейдон Санчони "Боруссия Дортмунд"га қайтариш фикрини қўллаб-қувватлади

"Боруссия Дортмунд" спорт директори Оле Бук ва дарвозабон Грегор Кобел Жейдон Санчонинг жамоага қайтиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда. Букнинг таъкидлашича, Санчо ўзининг техник қобилияти ва креативлиги билан Дортмундда катта таассурот қолдирган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

26 ёшли футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси ёзда якунига етади. Ҳозирда у "Астон Вилла" сафида ижара асосида тўп сурмоқда.

Агар шартнома узайтирилмаса, у эркин агент сифатида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Грегор Кобел Санчонинг ўтган мавсумдаги ижараси жамоага ижобий таъсир кўрсатганини айтиб ўтди. Унинг фикрича, гарчи статистик кўрсаткичлар аввалгидек юқори бўлмаса-да, футболчининг майдондаги ҳаракатлари жамоага фойда келтирган.

Санчонинг Дортмундга қайтиши учун у ўзининг йиллик 15 миллион евролик маошини сезиларли даражада камайтиришига тўғри келади. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" шартномани яна бир йилга узайтириш бўйича махсус банддан фойдаланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Грегор Кобел Жейдон Санчони "Боруссия Дортмунд"га қайтариш фикрини қўллаб-қувватлади