date

Tesla Невада заводида Семи юк машиналарини серияли ишлаб чиқаришни бошлади

Tesla Невада заводида Семи юк машиналарини серияли ишлаб чиқаришни бошлади

Tesla компанияси Невада штатидаги Гигафаcторй заводида Tesla Семи юк машинасининг биринчи серияли моделини ишлаб чиқарганини эълон қилди. Бу лойиҳа бир неча йиллик кечикишлардан сўнг оммавий ишлаб чиқариш босқичига ўтганини англатади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги ишлаб чиқариш линияси йилига 50 мингтагача юк машинасини йиғиш имкониятига эга. Модель икки хил версияда тақдим этилади.

Стандард Ранге версияси 523 километр масофани босиб ўтади ва нархи 260 минг долларни ташкил қилади. Лонг Ранге версияси эса бир марта қувватланиш орқали 805 километргача ҳаракатланади ва 290 минг долларга баҳоланади.

Юк машинаси 800 kVt қувватга эга уч моторли электр қурилма билан жиҳозланган. У 1,2 МВт қувватли тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди ва 30 дақиқа ичида 60 фоиз қувват олиш имкониятига эга.

Батареялар тўғридан-тўғри заводнинг ўзида ишлаб чиқарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Tesla Невада заводида Семи юк машиналарини серияли ишлаб чиқаришни бошлади