date

Слуцкий жамоаси Осиёда яна очкосиз қолди

Слуцкий жамоаси Осиёда яна очкосиз қолди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги мағлубиятини қабул қилди. Хитой клуби умумий босқич 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада японлар ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки гол уриб, мезбонларга ғалабани олиб берди. Шу тариқа «Шанхай Шенхуа» бу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қайд этди.

Олти турдан кейин Слуцкий шогирдлари 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиёда яна очкосиз қолди