date

Мичел Тер Штегеннинг «Жирона»даги илк ўйинини юқори баҳолади

Мичел Тер Штегеннинг «Жирона»даги илк ўйинини юқори баҳолади

«Жирона» бош мураббийи Мичел дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг жамоа сафидаги дебютига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Немис посбони илк учрашувида «Хетафе»га қарши ўйинда жамоасига очко олиб келишга ёрдам берди. Тер Штеген бир гол ўтказиб юборди, баҳс эса 1:1 ҳисобида якунланди.

«У фантастик ўйин ўтказди. У ҳужумларни қуришда катта ҳисса қўшади, якунда эса ажойиб сейв ҳам амалга оширди», — дея Мичелнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Мутахассис учрашув учун дарвозабон танлаш қарори осон бўлмаганини ҳам яширмади. У посбонлар билан суҳбатлашганини айтди, бироқ гап нима ҳақида кетганини очиқлашдан бош тортди.

«Жирона» тер Штегенни «Барселона»дан ижарага олди. Аввалроқ дарвозабонни рўйхатдан ўтказишда муаммо юзага келгани, сабаби жамоада барча дарвозабон рақамлари банд экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мичел Тер Штегеннинг «Жирона»даги илк ўйинини юқори баҳолади