date

«Бавария» Упамекано бўйича қарорини кутмоқда

«Бавария» Упамекано бўйича қарорини кутмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберл марказий ҳимоячи Дайо Упамеканонинг келажаги ҳақида фикр билдирди. 27 ёшли француз футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Упамеканодан жавоб кутяпмиз», — дея Эберлнинг сўзларини журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда келтирди.

Аввалроқ ОАВда «Бавария» янги келишув бўйича Упамеканога берилган таклифни яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Упамекано «Бавария» сафида жами 176 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Упамекано бўйича қарорини кутмоқда