date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқич 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди