Денвер аэропортида самолёт учиш йўлагидаги одамни уриб кетди

1 дақиқа ўқиш1.9K
Денвер аэропортида самолёт учиш йўлагидаги одамни уриб кетди

АҚШнинг Денвер халқаро аэропортида Frontier Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus A321 самолёти учиш йўлагида бўлган одамни уриб кетди. Ҳодиса самолёт Лос-Анжелесга парвоз қилиш учун ҳаракатланаётган вақтда содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум шахс кутилмаганда учиш майдонига чиқиб қолган. Ҳозирча унинг нима сабабдан у ерда бўлгани аниқланмаган. Диспетчерлар билан мулоқот ёзувида учувчи: “Биз тўхтаяпмиз. Ҳозиргина кимнидир уриб юбордик”, — дегани эшитилган.

Ҳодисадан сўнг самолёт двигателларидан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида ҳам хабар берилган. Шу сабаб аэропортдаги яқин ҳудудда самолётлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган ва ёнғин-қутқарув хизматлари зудлик билан воқеа жойига юборилган.

Йўловчилар хавфсизлик мақсадида автобуслар орқали терминалга эвакуация қилинган. Айни вақтда Frontier Airlines ва маҳаллий полиция ҳодиса бўйича расмий изоҳ бермаган. Тергов ишларини АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши олиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?